ЖЧ-2026. АҚШ Бельгияга ютқазиб, мундиални тарк этди
Ўйинда 5 та гол урилди.
ФОТО: Getty images
Бельгия миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида АҚШни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Натижада бельгияликлар чорак финалга йўл олди, АҚШ эса мундиални тарк этди.
Сиэтл шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда бельгияликлар сафида Шарл де Кетеларе 9 ва 33-дақиқаларда дубл қайд этди. Шунингдек, Ханс Ванакен 57-дақиқада, Ромелу Лукаку эса 90+3-дақиқада гол урди. АҚШнинг ягона голига Малик Тиллман 31-дақиқада муаллифлик қилди.
Энди Бельгия терма жамоаси чорак финалда Испанияга қарши майдонга тушади. Учрашув жорий йилнинг 10 июль куни бўлиб ўтади.