Жавоҳир Сидиқов «Насаф» жамоасини тарк этди
2023 йилда жамоамиз сафига келиб қўшилган Жавоҳир Сидиқов қисқа вақт ичида аждарлар ютуқларига муносиб ҳисса қўшди.
photo: Nasaf fk
Жавоҳир Сидиқов «Насаф» жамоасини тарк этди
2023 йилда жамоамиз сафига келиб қўшилган Жавоҳир Сидиқов қисқа вақт ичида аждарлар ютуқларига муносиб ҳисса қўшди.
«Жавоҳирнинг меҳнати ва фидойилиги эвазига жамоамиз муҳим совринларни қўлга киритди. Бунинг учун клубимиз ҳамда мухлисларимиз номидан унга самимий миннатдорлик билдирамиз ва футболчилик фаолиятининг кейинги босқичида омад ва муваффақиятлар тилаймиз», — деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор