Жаҳон чемпионати фаворитлари рўйхати эълон қилинди
Мундиалга аллақачон 18 та терма жамоа йўлланма олган.
ФОТО: Getty images
Goal портали 2026 йилги Жаҳон чемпионати фаворитлари рейтингини эълон қилди.
Мундиалга аллақачон 18 та терма жамоа йўлланма олган, яъни яна 30 та йўлланма учун кураш давом этмоқда.
Goal асосий фаворит мақомини амалдаги Европа чемпиони - Испания терма жамоасига бермоқда.
Иккинчи ўринда амалдаги Жаҳон чемпиони, Лионель Месси тўп тепаётган Аргентина терма жамоаси турибди. Кучли учликни 1966 йилда Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Англия терма жамоаси якунламоқда.
Кейинги ўринларда Португалия, Франция, Германия, Нидерландия, Бразилия, Марокаш ва Эквадор жамоалари жой олган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист