Жанни Инфантино ЖЧ иштирокчилари сонини 64 тага етказмоқчи - Молина
FIFA президенти Жанни Инфантино 2030-йилги турнирдан бошлаб футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 64 та терма жамоагача кенгайтириш лойиҳасини илгари суриш ниятида. Бу ҳақда таниқли журналист Ромен Молина ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар бермоқда. Ушбу режа функциянернинг 2027-йилги FIFA конгрессида бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан сайловолди кампаниясининг асосий элементларидан бири ҳисобланади.
Манбага кўра, Инфантино ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун ўзига хайрихоҳ бўлган африкалик футбол раҳбарларининг қўллаб-қувватлашидан фойдаланади. Ўз навбатида, Африка футбол мутасаддилари ушбу ёрдам эвазига ташкилот уставини ўзгартиришни талаб қилмоқда.
Ушбу устав ўзгариши Жанни Инфантиного келажакда яна бир бор қўшимча муддатга FIFA президентлиги учун ўз номзодини қўйиш имкониятини тақдим этиши учун зарурдир.