Жалолиддинов ва Абдихолиқов “Сумғаит”ни тарк этди
Озарбайжон клуби икки ўзбекистонлик футболчи билан ҳамкорликни якунлади
Расм: upl.uz
Озарбайжоннинг “Сумғаит” жамоаси ўзбекистонлик футболчилар Бобур Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов билан хайрлашди.
Маълумотларга кўра, ҳар икки футболчи клубга эркин агент сифатида келган эди. Уларнинг шартномаси якунланди ва футболчилар жамоани тарк этди.
Бобур Абдихолиқов мавсумни нисбатан яхши ўтказган бўлса, Жасур Жалолиддиновнинг фаолияти самарасиз бўлгани қайд этилмоқда. Ҳозирча уларнинг қайси жамоага ўтиши маълум эмас, аммо улар Ўзбекистон Суперлигасига қайтиши эҳтимолдан холи эмас.
Бакрадзе Иман
Редактор