locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жалолиддин Машарипов учун оғир хабар

“Истиқлол” яримҳимоячиси сезиларли жароҳат олди ва мавсумни якунлади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жалолиддин Машарипов учун оғир хабар
Расм: Gazeta.uz

Эрон клуби “Истиқлол” таркибида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов жиддий жароҳат олди. Хабарларга кўра, унда тўлиқ хочсимон боғлама узилиши аниқланган.

Машарипов жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмидан четлатилди ва унга операция ўтказилиши талаб этилади. “Истиқлол” клуби эса керак бўлса, унинг ўрнига янги футболчи олиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Айрим манбалар унинг яқинда миллий терма жамоа сафида CAFA Cup турнирида майдонга тушиши мумкинлигини ёзган эди. Бироқ бу маълумот тасдиқланмади.

Бу вазият нафақат “Истиқлол” учун, балки Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам катта йўқотиш ҳисобланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг