locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади

Бу ҳақида ЎзФҲМ матбуот хизмати маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади
Фото: UzFHM

Таниқли ҳакам Артём Калилин ҳакамлик фаолиятини якунлади. Бу ҳақида ЎзФҲМ матбуот хизмати маълум қилди.

"Ўзбекистондаги ҳакамлик тизимида узоқ йиллар фидокорона хизмат қилган Артём Калилин ўз фаолиятини якунлади. У ёрдамчи ҳакам сифатида кўплаб муҳим учрашувларда ишончли ва профессионал тарзда ишлаган.

Фаолиятининг кейинги босқичида Артём Калилин тажрибали инструктор сифатида ёш ҳакамларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш йўналишларда самарали меҳнат олиб боради деган умиддамиз.

Артём Калилинга амалга оширган меҳнати учун миннатдорлик билдирамиз. Унинг футболимиз ривожига қўшган ҳиссаси доимо қадрланади. Келгусидаги фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз", - дейилган хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг