Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA семинарида иштирок этди
Ушбу семинар давомида амалий ва назарий машғулотларга тажрибали инструктор Владислав Сетлин раҳбарлик қилди.
Фото: ЎФА
29–31 январь кунлари Миллий футбол марказида CAFA Female Referees Seminar / VAR Course 2026 ўтказилди.
Мазкур нуфузли семинарда ўзбекистонлик ҳакамлар — Эдита Мирабидова, Дилдора Рустамова, Насибабону Тошмуҳаммедова, Розиябону Юсупова ва Гулшода Саитқулова фаол иштирок этиб, ўқув курсини муваффақиятли якунлади ҳамда сертификатларга эга бўлди.
Семинар давомида иштирокчилар VAR амалиёти, ўйин эпизодларини таҳлил қилиш, офсайд, қоида бузилишлари, пеналти вазиятлари ва ўйинни бошқариш бўйича назарий ҳамда амалий машғулотларда қатнашди.
Ушбу семинар давомида амалий ва назарий машғулотларга тажрибали инструктор Владислав Сетлин раҳбарлик қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист