Ўзбекистонлик аёл ҳакам ЖЧ саралашида қатнашади
Мазкур учрашувлар 27-феврал – 5-март кунлари Соломон ороллари ҳамда Фижи давлатларида бўлиб ўтади.
Фото: UzFHM
Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар берди.
Ўзбекистонлик FIFA ҳаками Гулшода Саитқулова FIFA Аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати-2027 мусобақасининг Океания минтақаси саралаш босқичи (2-раунд) ўйинларига бош ҳакам сифатида тайинланди.
Мазкур учрашувлар 27-феврал – 5-март кунлари Соломон ороллари ҳамда Фижи давлатларида бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист