locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик ҳакамлар ва мутахассислар 2027 йилги Осиё кубогида фаолият олиб боради

2027 йил 7 январдан 5 февралга қадар Саудия Арабистонининг Ар-Риёд, Жидда ва Ал-Хобар шаҳарларида футбол бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик ҳакамлар ва мутахассислар 2027 йилги Осиё кубогида фаолият олиб боради
photo: UzFHM

Ўзбекистонлик ҳакамлар ва мутахассислар 2027 йилги Осиё кубогида фаолият олиб боради.

2027 йил 7 январдан 5 февралга қадар Саудия Арабистонининг Ар-Риёд, Жидда ва Ал-Хобар шаҳарларида футбол бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ҳакамлар ва мутахассислар ҳам фаолият олиб боради.

Жумладан, Илгиз Тантасев ва Аскер Наҗафалиев бош ҳакам, Тимур Гайнуллин, Андрей Сапенко ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдамчи ҳакам, Фирдавс Норсафаров эса VAR ҳаками сифатида турнир учрашувларида хизмат қилади.

Шунингдек, Валентин Коваленко Осиё кубогида ҳакамлар назоратчиси сифатида фаолият олиб боради.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг