Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубогининг навбатдаги баҳсига тайинлов олди
Шукурўллаев жамоаси 2-турдан ўрин олган Бирлашган Араб Амирликлари ва Яман жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб боради.
photo: UzFHM
Хабарингиз бор, 5-22-май кунлари Саудия Арабистонида U-17 Осиё кубоги бўлиб ўтади. Ушбу мусобақанинг илк туридан ўрин олган Саудия Арабистони ва Мьянма жамоалари ўртасидаги баҳсни Акобирхўжа Шукурўллаев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси муваффақиятли бошқариб борди.
Энди Шукурўллаев жамоаси 2-турдан ўрин олган Бирлашган Араб Амирликлари ва Яман жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб боради.
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукурўллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Ислом Азимов
Иброҳим Жалолов
Редактор