Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё чемпионлар лигаси ярим финалига тайинланди
Расм: jatimnetwork.com Рустам Лутфуллин
Ўзбекистондан бўлган ҳакамлар бригадаси Осиё чемпионлар лигаси 2 ярим финал учрашувини бошқариб боради. 15 апрел куни БААнинг «Шаржа» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Таавун» жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади.
Ҳакамлар бригадаси таркиби:
Бош ҳакам — Рустам Лутфуллин
Ёрдамчи ҳакамлар — Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов
Захира ҳакам — Аскер Наджафалиев
ВАР — Аррол Рискуллаев
АВАР — Абдурашид Худойберганов
34 ёшли Рустам Лутфуллин Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги учрашувлари, шунингдек халқаро мусобақаларда мунтазам ҳакамлик қилиб келади. 2024 йилда у жаҳон чемпионати учун Осиё саралаш босқичи доирасида тўртта учрашувни бошқарган.
Бакрадзе Иман
Редактор