Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади
Ёш ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК академиясида таҳсил олади
photo: UFA
Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади!
ОФК Ҳакамлар академиясининг октябрь ойидаги модулларида икки нафар ўзбекистонлик ҳакам иштирок этади.
12–18 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган ўқув жараёнида Никита Мустафин, 18–27 октябрь кунлари эса Рустам Чориев қатнашади.
Ёш ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК академиясида таҳсил олади
26 октябрь – 1 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган ОФК Ёш ҳакамлар академияси ўқув дастурида янги номзодлар иштирок этади.
Ўзбекистон номидан Достон Раҳмонов ва Дилдора Рустамова иштирок этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор