Ўзбекистонлик ҳакамлар FIFA U17 Жаҳон чемпионатида иштирок этишади
Фото: ЎзФҲМ
ФИФА 2025 йил ноябрь ойида Қатарда ўтказиладиган 17 ёшлилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ҳам ушбу кичик мундиалда иш олиб боради. Бош ҳакам Рустам Лутфуллинга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Акмал Гиёсов ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Парагвай, Панама ва Ирландия билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист