Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар лигаси финалида ишлайди
Танташев бош ҳакам.
Фото: UzFHM
25-апрел куни Элит Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Саудия Арабистонининг “Ал Ахли” ҳамда Япониянинг “Мачида” жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Мазкур беллашувни ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради.
Учрашувда Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида, Андрей Сапенко ёрдам ҳакам сифатида ишлайди. Шунингдек, Фирдавс Норсафаров AVAR ҳаками сифатида фаолият олиб боради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист