Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинда фаолият олиб боради
Ўйинга ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси тайинланган.
Фото: UzFHM
Аскер Нажафалиев бошқарувидаги ҳакамлар бригадаси 4-октябрь куни бўлиб ўтадиган "Бурирам Юнайтед" ва "Шанхай Порт" жамоалари ўртасидаги баҳсда ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар бермоқда.
Унга Руслан Серазетдинов ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам беради. 4-ҳакам Аҳрол Рисқуллаев.
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов
4-ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
ВАР: Фирдавс Норсафаров
АВАР: Акобирхўжа Шукураллаев
Розикжон Султонмуродов
Журналист