locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик ҳакам Осиё кубогида фаолият олиб боради

Турнир Австралияда ўтказилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик ҳакам Осиё кубогида фаолият олиб боради
Фото: UzFHM

Ўзбекистонлик FIFA ҳаками Эдита Мирабидова 2026 йил март ойида Австралияда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасига тайинланди.

У нуфузли турнирда VAR ҳаками сифатида ишлайди. Мазкур мусобақа Осиё футбол конфедерацияси тақвимидаги энг муҳим турнирлардан бири бўлиб, қитъанинг энг кучли аёллар терма жамоалари ўртасидаги баҳсларни жамлайди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Жамоамизнинг дастлабки ўйини 3-март куни Шимолий Кореяга қарши бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг