locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонда «Барса Academy» академиясини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди

Адҳам Икрамов бошчилигида zoom платформаси орқали “Barcelona” клуби вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ўзбекистонда «Барса Academy» академиясини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди
photo: gettyimages

Бугун спорт вазири Адҳам Икрамов бошчилигида zoom платформаси орқали “Barcelona” клуби вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, “Barcelona” клуби ижроия қўмитаси аъзоси Сесар Мартинес ҳамда клубнинг билимлар, илмий тадқиқотлар ва инновациялар платформаси – Barca Innovation Hub бош директори Альберт Мундет иштирок этди.

Мулоқот давомида мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, ёш футболчиларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш ҳамда замонавий футбол методологиясини жорий этиш мақсадида “Barcelona” клубининг расмий халқаро футбол академияси – Barca Academy лойиҳасини Ўзбекистонда амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Томонлар Barca Academy фаолияти, унинг машҳур La Masia академияси методологиясига асосланган таълим тизими, мураббийлар малакасини ошириш, замонавий футбол фалсафасини жорий этиш ва иқтидорли футболчиларни саралаш борасидаги тажрибаси юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек, Марказий Осиёдаги илк расмий "Барса Academy" 2023-йилда Қирғиз Республикасининг Жалолобод шаҳрида иш бошлагани, айни пайтда Бишкек шаҳрида иккинчи академияни ташкил этиш ишлари олиб борилаётгани қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистонда "Барса Academy" лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини биргаликда ўрганиш, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, маҳаллий мураббийлар малакасини ошириш ҳамда футбол соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг