Ўзбекистон XXIX миллий чемпионати — Олий лига 9-турининг 2-куни учрашувлари
Соат 15:00 да Тошкент вилоятининг ОКМК жамоаси Жиззахнинг "BMB PFC" жамоаси билан куч синашади.
photo: UFF
Бугун Жиззах шаҳридаги футбол академияси спорт залида Ўзбекистон XXIX миллий чемпионати — Олий лигасининг 9-тур баҳслари давом эттирилади. Мухлислар икки та қизиқарли учрашувнинг шоҳиди бўлишади. Спорт мажмуасига келинг, томоша қилинг ва севимли жамоангиз ўйинидан завқ олинг, қўллаб-қувватланг. Мажмуага кириш мутлақо бепул.
Соат 15:00 да Тошкент вилоятининг ОКМК жамоаси Жиззахнинг "BMB PFC" жамоаси билан куч синашади.
Соат 17:00 да эса Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Бухоронинг "Oil Star" жамоасига қарши майдонга чиқади.
Ҳар иккила учрашувни “Футбол-TV” телеканали орқали ҳамда ЎФФнинг расмий YouTube канали орқали жонли тарзда, тўғридан-тоғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.
Иброҳим Жалолов
Редактор