Ўзбекистон — Уругвай учрашувининг вақти маълум
Учрашув Малайзияда ўтказилади.
Фото: ЎФА
ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий жамоаси октябрь ойида Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Малайзияда мазкур ўйинга доир ташкилий масалалар юзасида жамоалар иштирокида учрашув ўтказилди.
Унга кўра, ўйин 13 октябрь Тошкент вақти билан соат 17:45 (маҳаллий - 20:45) да ўтказилиши маълум бўлди. Учрашув “Ҳанг Жебат” стадионида бўлиб ўтади.
Ўртоқлик ўйини.
Ўзбекистон — Уругвай
13 октябрь 17:45
“Ҳанг Жебат”. Мелака
Розикжон Султонмуродов
Журналист