Ўзбекистон U16 жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга мағлуб бўлди
25 сентябрь куни икки жамоа ўртасидаги иккинчи назорат учрашуви ўтказилади.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон U16 жамоаси Венгрияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
Сергей Чигодаев бошчилигидаги футболчиларимиз куни кеча Венгриялик тенгқурларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Беллашув 3:2 ҳисобида венгриялик ёш футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди.
25 сентябрь куни икки жамоа ўртасидаги иккинчи назорат учрашуви ўтказилади.
Венгрия U-16 – Ўзбекистон U-16
Голлар: Винзе Тамас 25', Гяно Марсел 32', Равшанбеков 46', Сомфалви Барна (п) 53', Абдураимов 62'.
Голга айланмаган пенальти 24' (Венгрия)
Розикжон Султонмуродов
Журналист