locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси юртимизга қайтиб келди

Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси "Fair Play" соврини билан тақдирланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси юртимизга қайтиб келди
photo: UFA

Тожикистон Республикасида бўлиб ўтган CAFA U-20 Women’s Championship 2026 мусобақасида Виктория Сирота бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Терма жамоамиз мусобақа давомида Қирғиз Республикаси U-20 терма жамоасини 1:0, мезбон Тожикистон U-20 терма жамоасини 7:0 ҳисобида мағлуб этди. Эрон U-20 терма жамоасига қарши баҳс эса 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси "Fair Play" соврини билан тақдирланди. Шунингдек, Шаҳноза Деканбоева турнирнинг энг яхши футболчиси, Шаҳзода Алихонова эса мусобақанинг энг яхши тўпурари деб топилди.

Шу тариқа Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси 3 учрашувда 7 очко жамғариб, CAFA U-20 Women’s Championship 2026 мусобақаси ғолиби деган шарафли номга сазовор бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг