Ўзбекистон U-18 Тошкентда Озарбайжонга қарши иккита ўйин ўтказади
Фото: ЎФА
Жамолиддин Раҳматуллаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси куз фаслида Озарбайжонга қарши 2 та учрашув ўтказади.
Ўйинлар 9 ва 12 октябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Аввалроқ Жамолиддин Раҳматуллаев ушбу терма жамоага бош мураббий этиб тайинланганди. Бу терма жамоа олдига Осиё кубогига муносиб тайёргарлик кўриш вазифаси қўйилган.
Ўртоқлик ўйинлари
9, 12 октябрь
Ўзбекистон — Озарбайжон
Розикжон Султонмуродов
Журналист