Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида Биринчи лига вакили “Оқтепа” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида Биринчи лига вакили “Оқтепа” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди. Мазкур баҳсда Сергей Чигодаев шогирдлари 4:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.
Ўзбекистон U-17 4:2 “Оқтепа”
Терма жамоанинг гулларига Зиёдулла Саломов, Абубакир Раҳимов, Сӯҳроб Садиржонов ва Лазиз Абдураимов муаллифлик қилди.
Бошланғич таркиб: Олим Шомуродов, Муҳаммаджон Ҳакимов (с), Миржамол Анваров, Адис Абдунабиев, Абубакир Раҳимов, Ислом Равшанов, Муҳаммаджон Маматов, Амирхон Эркинов, Сӯҳроб Садиржонов, Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев, Зиёдулла Саломов.
Захирадан тушганлар: Миркомил Муродов, Муҳаммадодилхон Орифхонов, Меҳрож Сирожиддинов, Лазиз Абдураимов, Диёр Холиқов, Ҳумоюн Синдаров, Азизилло Эркинжонов, Мироншоҳ Эшпўлатов, Муҳаммадазиз Рўзибоев, Элсевар Олимов, Машҳур Абдисолиев, Абдулборий Зоиджонов, Аҳрор Равшанбеков, Дамир Мирзабеков.
Эслатиб ўтамиз, ўсмирларимиз 15-мартдан йиғиннинг иккинчи қисмини Рабатда давом эттиради ва Марокашга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушадилар.