Ўзбекистон U-17 терма жамоаси «Чертаново» клубига қарши баҳс олиб боради
Фото: ЎФА
ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага, 26 июль куни Москванинг “Чертаново” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушади.
Ўйин Москва шаҳридаги “Рублёво” стадионида Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар терма жамоаси биринчи ўйинда ЦСКА ёшларини 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ягона гол Абубакир Шукуроллаев ҳисобига ёзилганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист