locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси CAFA чемпионатини ғалаба билан бошлади

Жамоамиз дастлабки турда Тожикистон терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси CAFA чемпионатини ғалаба билан бошлади
photo: Ayollar futboli

Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси CAFA чемпионатини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси CAFA U-17 Championship мусобақасидаги иштирокини муваффақиятли бошлади. Жамоамиз дастлабки турда Тожикистон терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоада ҳам ҳисобни очиш имконияти бўлмади ва танаффусга 0:0 ҳисобида чиқилди. Баҳс тақдири иккинчи бўлим якунида ҳал бўлди. 84-дақиқада захирадан майдонга тушган Сабрина Бекниёзова рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Ўзбекистон терма жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси навбатдаги учрашувини 17-сентябр куни Қирғиз Республикаси терма жамоасига қарши ўтказади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг