Ўзбекистон U-15 ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда
Мазкур мусобақада Қирғиз Республикаси, Тожикистон ҳамда Қозоғистоннинг U-16 терма жамоалари ҳам қатнашади.
Фото: ЎФА
Жамоамиз айни пайтда Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Режага кўра, йиғин Тошкентда 18-мартга қадар давом этади.
Миразиз Мирзахмедов бошчилигидаги терма жамоамиз 18–24-март кунлари Қирғиз Республикасида бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади.
Мазкур мусобақада Қирғиз Республикаси, Тожикистон ҳамда Қозоғистоннинг U-16 терма жамоалари ҳам қатнашади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист