Ўзбекистон U-15 терма жамоаси МДҲ ўйинларида иштирок этади
Вакилларимиз Беларусь ва Россия терма жамоалари билан бирга “B” гуруҳидан жой олди.
Фото: ЎФА
27-сентябр – 4-октябр кунлари Айдер Курбаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Озарбайжонда ўтказиладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ўйинлари мусобақасида қатнашади.
Қуръа натижасига кўра, вакилларимиз Беларусь ва Россия терма жамоалари билан бирга “B” гуруҳидан жой олди.
Ўйинлар жадвали (Тошкент вақти билан):
29-сентябр | 13:00
Ўзбекистон - Беларусь
1-октябр | 15:00
Ўзбекистон - Россия
Розикжон Султонмуродов
Журналист