Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧдаги биринчи ўйинни кимга ва қачон ўтказади?
Ўйин қайси стадионда ўтказилиши 6 декабрь куни маълум бўлади.
ФОТО: Getty images
АҚШ пойтахти Вашингтонда 5 декабр куни футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси K гуруҳидан жой олди, унга Португалия, Колумбия ва саралашдаги яна бир жамоа (Конго ДР/Ямайка/Янги Каледония) рақиблик қилади.
Шундай қилиб, Фабио Каннаваро бошқарувидаги терма жамоамиз мундиалдаги илк учрашувини 17 июн куни Колумбияга қарши ўтказади. Ўйин қайси стадионда ўтказилиши 6 декабрь куни маълум бўлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист