Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 мезбонларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Ушбу баҳс Канадада бўлиб ўтади.
Фото: ЎФА
ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий жамоаси июнь ойида мундиал мезбони Канадага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
ЎФА матбуот хизмати хабар беришича, ушбу баҳс Канадада бўлиб ўтади.
Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиби Португалия терма жамоаси Эрон билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Канада — Ўзбекистон
1 июнь
Эдмонтон, Канада

Розикжон Султонмуродов
Журналист