Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Саудияни мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди
Фото: UzbekistanФА
Саудия Арабистони майдонларида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги якунланди.
Финал ўйинида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мезбон Саудияга қарши ўйнади. Биринчи бўлимда бош ҳакам икки нафар ўзбекистонлик футболчиларни майдондан четлатди. Аммо танаффусга яқин пенальтидан ҳисобни очди. Муҳаммад Ҳакимов бундан унумли фойдаланди, - 1:0.
Иккинчи бўлимда ҳам қатор ҳужумларни ташкил этган ўсмирлар терма жамоаси 70-дақиқада Садриддин Ҳасанов ажойиб гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, ўсмирларимиз 9 киши кам бўлиб қолган ҳолда Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
U-17 Осиё кубоги, финал
Ўзбекистон U-17 - Саудия Арабистони U-17 2:0 LIVE
Голлар: М.Ҳакимов 51 (пен.), С.Ҳасанов 70
Розикжон Султонмуродов
Журналист