locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси «Ривожланиш кубоги»да иштирок этади

Турнирда Тожикистон ва Қозоғистон U-17 терма жамоалари ҳам қатнашади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси «Ривожланиш кубоги»да иштирок этади
Фото: ЎФА

U-17 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 13 февралдан Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.

Сергей Чигодаев бошқарувидаги жамоамиз йиғиннинг иккинчи қисмини 18–24 февраль кунлари Минск шаҳрида давом эттиради ва анъанавий “Ривожланиш кубоги” халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади.

Вакилларимиз мусобақанинг “B” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Беларусь, Озарбайжон ва Россияга қарши баҳс олиб борадилар.

Шунингдек, турнирда Тожикистон ва Қозоғистон U-17 терма жамоалари ҳам қатнашади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг