locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари бўйича ЎФА расмий баёнот берди

Мазкур ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Нидерландия футбол федерациясига ҳеч қандай маблағ тўланмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари бўйича ЎФА расмий баёнот берди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 8-июн куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Нидерландия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Сўнгги кунларда айрим манбалар ва ижтимоий тармоқларда мазкур учрашув учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) томонидан Нидерландия терма жамоасига 300 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ тўланиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу маълумотлар ҳақиқатга мутлоқо тўғри келмаслигини маълум қилади. Мазкур ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Нидерландия футбол федерациясига ҳеч қандай маблағ тўланмайди.

Учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ стадион ижараси, хавфсизлик, трансляция ҳамда бошқа ташкилий харажатлар томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ тенг тақсимланади. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси халқаро ўртоқлик ўйинларини ташкил этишда ҳамиша ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва амалдаги халқаро тартиблар асосида иш олиб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг