Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум
Ўйин соат 19:00да бошланади.
Фото: ЎФА
Халқаро ўртоқлик учрашувлари
01.10.2026, Як.
Ўзбекистон
4
Сурия
1
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Сурияга қарши ўртоқлик учрашувида кўк либосда майдонга тушади.
Маълум қилинишича, мазкур баҳсда миллий жамоамиз футболчилари тўлиқ кўк рангли формада ҳаракат қилади. Дарвозабон эса яшил либосда ўйнайди.
Ўзбекистон — Сурия учрашуви бугун Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 19:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси аввалроқ Эронга қарши ўйнаб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.