locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон миллий терма жамоаси январда Доҳада йиғини ўтказади

Йиғин давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ва техник ҳолатини баҳолаб боради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон миллий терма жамоаси январда Доҳада йиғини ўтказади
Фото: ЎФА

Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 январдан 2 февралга қадар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Йиғинга асосан маҳаллий ва ёш футболчилар жалб этилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур йиғин 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, терма жамоа таркиби учун муносиб захира футболчиларни шакллантириш ҳамда ёш ўйинчиларга имконият бериш мақсадида ташкил этилади.

Йиғин давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ва техник ҳолатини баҳолаб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг