Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонга қарши оқ либосда ўйнайди
Эртага юртимиз мезбонлик қилаётган FIFA Series доирасидаги учрашувларга старт берилади. Бугун ўйинлар олдидан жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
photo: UFA
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонга қарши оқ либосда ўйнайди.
Эртага юртимиз мезбонлик қилаётган FIFA Series доирасидаги учрашувларга старт берилади. Бугун ўйинлар олдидан жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда FIFA ва маҳаллий ташкилот қўмитаси томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, регламент, медиа, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Футболчиларимиз эртанги Габонга қарши учрашувда тўлиқ оқ, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди.
Иброҳим Жалолов
Редактор