Ўзбекистон Кубоги–2026 финалига 1 кун қолди!
Мамлакатимиз футзалининг яна бир нуфузли мусобақаси — Ўзбекистон Кубогининг 2026-йилги мавсуми ўзининг ҳал қилувчи палласига етиб келди. Катта ФИНАЛ учрашуви бошланишига атиги бир кун қолди!
Финал баҳсида амалдаги Кубок соҳиби — Жиззахнинг “BMB PFC” жамоаси 2026-йилги мавсум кашфиёти, Олий лиганинг кумуш медали совриндори — Тошкентнинг “SQB” жамоасига қарши майдонга тушади.
3-июн, 2026-йил
Соат 18:00
“Юнусобод” спорт мажмуаси, Тошкент шаҳри
Замонавий ва ҳужумкор футзал намойиш этаётган ушбу жамоалар ўртасидаги ФИНАЛ баҳси мухлисларга унутилмас лаҳзаларни тақдим этиши кутилмоқда. Кескин курашлар, чиройли комбинациялар, бетакрор голлар ва юқори даражадаги маҳорат намуналаридан баҳраманд бўлишни истасангиз “Юнусобод” спорт мажмуасига албатта ташриф буюринг!
Учрашув якунида Ўзбекистон Кубоги–2026 ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
2025/2026-йилги футзал мавсумининг энг қайноқ лаҳзаларида биз билан бирга бўлинг!
Мухлислар учун кириш мутлақо бепул!
Барчангизни 3-июн куни “Юнусобод” спорт мажмуасида кутамиз!