locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Сўғдиёна” Нукусда Про лига жамоасидан устун келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Сўғдиёна” Нукусда Про лига жамоасидан устун келди
Фото: UzPFL

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган “Арал” ва “Сўғдиёна” учрашувида меҳмонлар ғалаба қозонди.

Дастлаб учрашувнинг 27-дақиқасида Саҳоб Рашидов ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқада Сардорбек Эркинов жиззахликларнинг иккинчи голини урди. 90+5-дақиқада эса Самандар Мавлонқулов якуний нуқтани қўйди. Натижада Иван Бошкович шогирдлари Нукусда 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Ушбу гуруҳнинг яна бир баҳсида “Сементчи” ва “Хоразм ФА” жамоалари жанговар дуранг қайд этганди, - 2:2.

Ўзбекистон Кубоги | 1-тур

“Арал” 0:3 “Сўғдиёна”

Голлар: Саҳоб Рашидов, 27 (0:1), Сардорбек Эркинов, 84 (0:2), Самандар Мавлонқулов, 90+5 (0:3)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг