locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон кубоги. Саралашда 16 жамоа иштирок этади

Саралаш босқичи 22-март куни старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон кубоги. Саралашда 16 жамоа иштирок этади
Фото: UzPFL

8-май куни Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи старт олиши режалаштирилган. Миллий жамоа 5-май санасидан эътибор йиғинга киришишидан келиб чиқиб, мусобақанинг гуруҳ босқичида термага жалб этилган футболчилар иштирок этмайди. Ўз навбатида Лига гуруҳ босқичига қуръа ташлашда иштирокчи клубларни саватларга ажратади.

Суперлига ва Пролиганинг жами 29 клуби иштирокини гуруҳ босқичидан бошлайди. Қолган уч йўлланма учун эса 16 жамоа ўзаро кураш олиб боради. Шуларнинг 15 таси Биринчи лига қатнашчиси бўлса, FC Sonyc X ҳаваскорлар жамоаси ҳам мусобақада иштирок этиш истагини билдирган.

Жорий мавсумдан эътиборан Биринчи лига қатнашчилари сафига қўшилган Тошкент FA, Самарқанд FA, Баркамол, Ҳавоқанд, Гулистон, Азур, Шердор ва улар қаторида FC Sonyc X жамоалари саралашнинг I босқичида ўзаро тўрт жуфтлик ҳосил қилади ва уларнинг ғолиблари кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритади.

Тошкент VFA, Жиззах FA, Навоий FA, Қорақалпоғистон FA, Ахмедов, Локомотив BFK, Оқтепа, Дўстлик каби ўтган мавсумда ҳам Биринчи лигада тўп сурган клублар ўз юришини II босқичдан бошлайди. Улар қаторига I босқичнинг тўрт ғолиби қўшилади ва натижада умумий 12 иштирокчи олти жуфтлик ҳосил қилади. Ғолиблар ҳал қилувчи босқичга йўлланма олади.

III саралаш босқичида 6 иштирокчи уч жуфтлик ҳосил қилади. Мазкур беллашувларда зафар қучган клублар Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Саралаш босқичига 10-март куни қуръа ташланади. Ўйинлар 20-март санасидан эътиборан старт олади. Барча беллашувларга Ахмедов футбол мактаби майдони мезбонлик қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг