Ўзбекистон Кубоги. “Олимпик Мобиюз” “Сирдарё ФА”ни минимал ҳисобда мағлуб этди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: UZPFL
Ўзбекистон Кубоги 2-туридан ўрин олган баҳсда “Сирдарё ФА” ҳамда “Олимпик Мобиюз” ўзаро тўқнаш келди ва якунда меҳмонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Диёрбек Тожибоев томонидан киритилди.
Шу тариқа, “Олимпик Мобиюз” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 3 тага етказиб олиб, “И” гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон Кубоги | 2-тур
“Сирдарё ФА” 0:1 “Олимпик Мобиюз”
Гол: Диёрбек Тожибоев 45+2' (0:1).