locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Арал” меҳмонда “Хоразм ФА”дан устун келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Арал” меҳмонда “Хоразм ФА”дан устун келди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги 2-туридан ўрин олган баҳсда “Хоразм ФА” ва “Арал” ўзаро тўқнаш келди ва якунда меҳмонлар ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 30-дақиқада Иззатилло Абдулҳақов томонидан очилди. 58-дақиқада эса Мирзабек Дариёбаев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, “Арал” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 3 тага етказиб олиб, 2-ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон Кубоги | 2-тур

“Хоразм ФА” 0:2 “Арал”

Голлар: Иззатилло Абдулҳақов 30' (0:1), Мирзабек Дариёбаев 58' (0:2).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг