Ўзбекистон Кубоги. “Арал” “Хоразм ФА”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: UZPFL
Ўзбекистон Кубоги 2-туридан ўрин олган баҳсда “Хоразм ФА” ва “Арал” ўзаро тўқнаш келди ва якунда меҳмонлар ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.
Дастлаб, ҳисоб 30-дақиқада Иззатилло Абдулҳақов томонидан очилди. 58-дақиқада эса Мирзабек Дарёбаев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, “Арал” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 3 тага етказиб олиб, 2-ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон Кубоги | 2-тур
“Хоразм ФА” 0:2 “Арал”
Голлар: Иззатилло Абдулҳақов 30' (0:1), Мирзабек Дарёбаев 58' (0:2).
Насрулло Каримов
Журналист