Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Озарбайжон футбол федерациялари ассоциацияси делегацияси иштирокида учрашув бўлиб ўтди
Унда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва футбол соҳасининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
photo: UFA
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Озарбайжон футбол федерациялари ассоциацияси делегацияси иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва футбол соҳасининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Хусусан, ҳакамлик тизимини такомиллаштириш, ёш ҳакамларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, футболни рақамлаштириш, замонавий IT ечимлардан фойдаланиш ва болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Иброҳим Жалолов
Редактор