locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футбол ассотсиацияси томонидан ташкил этилган Ҳақамлар академиясининг 2026 йилги мавсумига расман старт берилди

Ёш ҳақамлар кейинги модуллар давомида Республика миқёсидаги ёшлар ўртасидаги ўйинларда малака оширишади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Академия судей дала старт новому сезону
photo: UFA

Ўзбекистон футбол ҳақамлиги тизимини янги босқичга олиб чиқиш, ёш ҳақамларнинг назарий билимлари ва амалий тажрибасини ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол ассотсиацияси томонидан ташкил этилган Ҳақамлар академиясининг 2026 йилги мавсумига расман старт берилди.

Бугун Миллий футбол марказида ЎФА раҳбарияти, тажрибали инструкторлар ҳамда истиқболли ёш ҳақамлар иштирокида академиянинг янги мавсуми очилишига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда иштирокчиларга академиянинг асосий вазифалари, ўқув дастурлари ҳамда ёш ҳақамлар учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ўз нутқида ушбу лойиҳа нафақат юртимизда, балки минтақада ҳам футбол ҳақамлигининг ривожида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, академия орқали ҳақамлик тизимини халқаро стандартларга мослаштириш, ёш мутахассисларни юқори даражага олиб чиқиш асосий мақсад эканини қайд этди.

Янги мавсум доирасида академия нафақат ўқув маркази, балки ёш ҳақамлар учун тажриба алмашиш, таҳлил қилиш ва доимий ривожланиш майдони вазифасини ҳам бажаради.

Маълумот учун, академиядаги таълим жараёни 8 та модулдан иборат бўлиб, саралаб олинган 25 нафар ҳақам 8–11 апрел кунлари Миллий футбол марказида назарий ва амалий ўқув курсининг 1-модулида иштирок этади.

Ёш ҳақамлар кейинги модуллар давомида Республика миқёсидаги ёшлар ўртасидаги ўйинларда малака оширишади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг