locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон U-23, U-20 ва U-17 терма жамоаларимиз бош мураббийлари томонидан ўтказилган йиғинлар ҳам алоҳида таҳлил қилинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
photo: UFA

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибига мувофиқ, турли ёш тоифасидаги терма жамоалар бош мураббийлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди. Шунингдек, ўқув-машғулот йиғинлари якунлари ҳамда навбатдаги мусобақаларга тайёргарлик режалари кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида ҳар бир ёш тоифасидаги жамоалар мураббийларига футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини янада яхшилаш, селекция тизимини кучайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Шу билан бирга, тайёргарлик жараёнида замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш, мураббийлар штабида эса доимий равишда таҳлилчилар, селекционерлар ҳамда юқори малакали жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассислар фаолият юритиши зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистон U-23, U-20 ва U-17 терма жамоаларимиз бош мураббийлари томонидан ўтказилган йиғинлар ҳам алоҳида таҳлил қилинди. Футболчиларни жисмоний, техник ва тактик жиҳатдан пухта тайёрлаш юзасидан тегишли вазифалар белгиланиб олинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг