locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футбол ассоциацияси FIFA ва унинг Президенти Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлайди

Бугун FIFA Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси FIFA ва унинг Президенти Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлайди
photo: UFA

Ўзбекистон футбол ассоциацияси FIFA ва унинг Президенти Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлайди.

Бугун FIFA Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюрди.

"Ташриф давомида FIFA Президенти Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан биргаликда мамлакат футбол инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар билан танишди.

Жанни Инфантино Тошкент шаҳрида ҳозирда қурилаётган янги “Янги Тошкент” ўйингоҳига ташриф буюрди. FIFA Президентига қурилиш ишларининг бориши, стадион инфратузилмаси ҳамда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган FIFA U-20 Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш учун яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, FIFA Президенти Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашиб, футболчилар билан самимий ва дўстона мулоқот қилди. Учрашув давомида Ўзбекистон футболининг бугуни ва келажаги, миллий терма жамоанинг халқаро майдондаги иштироки ҳамда мамлакатда футболни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф доирасида Жанни Инфантино Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти билан ҳам учрашди. Учрашувда мамлакат футболини ривожлантириш, футбол инфратузилмасини янада такомиллаштириш, ёшлар футболини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон футболининг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

FIFA Президенти, шунингдек, Тошкент шаҳридаги 90-сонли умумтаълим мактабида янги футбол майдонининг маросимида иштирок этди. Мазкур лойиҳа ёшларни спортга кенг жалб этиш ва болалар учун замонавий футбол муҳитини яратишга қаратилган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси FIFA ва унинг Президенти Жанни Инфантинони тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш йўлида FIFA билан яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттиради",-деб ёзилади UFA расмий саҳифасида.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг