locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчилиги давом этмоқда

Бугун чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчилиги давом этмоқда
Фото: ЎФА

Мамлакатимизда ёшлар футболини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар доирасида юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 2011-2012 - йилда таваллуд топган ёш футболчилар ўртасида ўтказилаётган ушбу мусобақа юқори руҳда ва катта қизиқиш билан давом этмоқда.

Республика футбол академияси мутахассислари, шунингдек, бир қатор профессионал футбол академияларидан ташриф буюрган селекционерлар беллашувларни диққат билан кузатиб боришмоқда, энг иқтидорли футболчилар келгусида Республика футбол академияси ва турли ёш тоифасидаги терма жамоалар таркибига жалб қилиниши режалаштирилган.

Бугун чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди.

2012-йиллар (U-13) ёш тоифаси

Пахтакор 0:0 (4:3) ТФА
О.Аҳмедов ФА 2:0 Насаф ФМ
Бунёдкор 2:0 Нефтчи
Фарғона ФА 1:1 (5:3) ОКМК

2011-йиллар (U-14) ёш тоифаси –

ТФА 2:0 Наманган ФА
Бунёдкор 1:1 (4:2) Андижон ФА

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг