Ўзбекистон — Эрон учрашувини россиялик ҳакамлар бошқаради
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий жамоасининг Эронга қарши ўртоқлик учрашувида ишлайдиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
FIFA кунлари доирасида ташкил этиладиган Ўзбекистон ва Эрон миллий жамоалари ўртасидаги баҳсни россиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Учрашувга FIFA ҳаками Кирилл Левников бош ҳакам этиб тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Дмитрий Ермаков ва Андрей Веретешкин ёрдам беради. Шу тариқа, икки Осиё жамоаси ўртасидаги ўртоқлик баҳсида россиялик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA кунларидан фойдаланган ҳолда навбатдаги халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб — Эрон миллий жамоаси.