Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойга етиб борди
PHOTO: Telegram
Аввалроқ футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубоги финал босқичида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига учиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Жамоамиз делегацияси Хоххот шаҳрига етиб борди ва аэропортда мезбонлар томонидан тантанали равишда кутиб олинди. Сўнгра вакилларимиз махсус автобусда меҳмонхонага йўл олишди ва "Sheraton Hotel"га жойлашишди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақадаги илк учрашувини Ўзбекистон 6-май куни Хитой Тайпеи термасига қарши ўтказади.
Иброҳим Жалолов
Редактор