Ўзбекистон аёллар Олий лигаси 1–2-тур учрашувлари таҳлили ўтказилди
Мазкур тур ўйинлари бўйича таҳлиллар Владислав Сейтлин, Тимур Галеев ҳамда Эдита Мирабидова томонидан олиб борилди.
photo: Ayollar futboli
Ўзбекистон аёллар Олий лигаси 1–2-тур учрашувлари таҳлили ўтказилди.
Бугун Zoom платформаси орқали Ўзбекистон аёллар Олий лигасининг 1–2-тур учрашувларига бағишланган таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мусобақада фаолият олиб бораётган ҳакамлар иштирок этди.
Мазкур тур ўйинлари бўйича таҳлиллар Владислав Сейтлин, Тимур Галеев ҳамда Эдита Мирабидова томонидан олиб борилди.
Йиғилиш давомида учрашувларда кузатилган баҳсли вазиятлар атрофлича кўриб чиқилди. Ҳар бир эпизод юзасидан ҳакамлар қарорлари таҳлил қилиниб, тўғри ёндашув ва қарор қабул қилиш бўйича амалий тушунтиришлар берилди.
Иброҳим Жалолов
Редактор